Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2 март куни Навоий вилоятида ташриф билан бўлди. Ташриф давомида Президент вилоятнинг Томди, Конимех, Учқудуқ туманлари ва Зарафшон шаҳри фаоллари билан учрашган.
Учрашув давомида сўзга чиққан Конимех туман қозоқ миллий маданий маркази раҳбари Шавкат Мирзиёев олиб бораётган яхши қўшничилик сиёсати учун миннатдорчилик билдириб, Президентнинг аввалги учрашувлардан бирида айтиб ўтган: «Агар ирригатор бўлмаганимда, шоир бўлардим», деган гапини ёдга олиб ўтган. Шавкат Мирзиёев бу фикрларни юзда табассум билан қабул қилган.
Маданий марказ раҳбари ўз сўзи якунида Президент Шавкат Мирзиёевга бағишланган, ўз ижодига мансуб шеър ўқиган. Бу шеър «Ўзбекистон 24» телеканалининг «Таҳлилнома» информацион дастурида эфирга узатилган Президентнинг Навоий вилоятига ташрифи ҳақидаги репортажга мантиқий якун ясаган.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати ахборотига кўра, Шавкат Мирзиёев 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган, муҳандис-механик мутахассислигига эга.
Изоҳ (0)