Аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов эртага — 3 март куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри маълумот берди.
Маҳмуд Муродов жангни Чехия пойтахтидаги Типспорт Арена мажмуасида ўтказади. Унга бразилиялик MMA устаси Эдвалдо де Оливера рақиб бўлади.
Ўзбекистонлик спорт мухлислари мазкур жангни тўғридан-тўғри томоша қилиш имкониятига эга. «Севимли» телеканали Ўзбекистон телевидениеси тарихида биринчи бор шу ишга қўл уришга қарор қилган. Жанг Тошкент вақти билан 3 мартдан 4 мартга ўтар кечаси соат 01:15 да бошланади.
Изоҳ (0)