• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент маҳаллийлаштиришдаги кўзбўямачилик ҳақида гапирган эди. У — иссиқхоналар, томлар, болалар майдончаларида ҳам бор

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Ташриф арафасида, 14 март куни Каттақўрғон туманида кўча тозалаш ишларига жалб қилинган 23 ёшли ўқитувчи Диана Енекеева автоҳалокат оқибатида қурбон бўлди. Ҳодиса муносабати билан маҳаллий ОАВ Президентга мурожаатлар эълон қилди — «Xabar.uz» Президентдан унинг ташрифлари арафасида бошланадиган ободонлаштириш ишларига ўқитувчиларни жалб этишни тақиқлашни сўради, «Газета.uz»да эса Президентнинг жойларга ташрифи маҳаллий ҳокимлар учун кўзбўямачилик маросимига айланиб қолаётганидан огоҳлантирди. Президент олдида кўзбўямачилик қилиш, афсуски, янгилик эмас.

    Президент Шавкат Мирзиёев экспорт-импорт масаласига бағишланган сўнгги видеоселектор йиғилишида эски йилларда қабул қилинган маҳаллийлаштириш дастурларини танқид қилди. Давлат раҳбари 2017 йил давомида импорт қилинган кир ювиш кукунлари, атир совунлар, қурилиш материаллари, шоколад маҳсулотларининг бир неча ўн миллион долларлик қийматини танқидга асос қилиб кўрсатиб, жумладан шундай деди: «Бу ҳолат ўтган йилларда қабул қилинган маҳаллийлаштириш дастурларининг ҳеч қандай асосларга эга эмаслигини, фақатгина кўзбўямачилик ва имтиёз олиш учун хизмат қилганидан далолат эмасми?».

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фурсати келиб, эҳтимол, маҳаллийлаштириш дастурининг бошқа камчиликлари ҳам ошкор этилар, лекин куни кеча энг юқори минбардан туриб айтилган камчилик — балки буни иллат дейиш керакдир? — нафақат маҳаллийлаштириш дастурида, балки ҳаётимизнинг бошқа жабҳаларида ҳам асосий, чамамда. Масалан, мактаб ва олийгоҳларнинг фаолияти гўёки «комиссиядан комиссиягача» йўлга қўйилган — комиссия ташриф буюрадиган куни ҳаммадан формада келиш ва одобли бўлиш сўралади. Ёки бир аср аввал ҳам жадидчи боболаримизнинг танқид нишони бўлган ва орадан 100 қовун пишиғи ўтса-да ўзгармаган тўйларимизни олайлик — ўзимизга келганида бу томошаларни «орзу-ҳавас» деб ниқоблаймиз (ўнлаб юртдошларимизнинг аксарияти шу орзу, шу ҳавас йўлида шаҳид бўлгани бир кун ҳам сабоқ бўлмайди), телевидениедаги дабдабали ток-шоуларга таклиф қилиб қолишса, бу тантаналарни «хўжакўрсин»га уюштирилишини айтишдан уялмаймиз.

    Хуллас, 1787 йили рус императрицаси Екатерина II бир неча йил аввал Усмонли салтанатидан босиб олинган Украина жануби ва Қримни томоша қилиш учун саёҳатга чиқади. Бу ташрифга Қримнинг россиялик фотиҳи княз Григорий Потёмкин катта тайёргарлик кўради — ростдан ҳам бутун бошли шаҳарлар, узундан-узоқ йўллар қурилади. Бироқ, афсоналарга кўра, княз вақтида ҳамма ишларга ҳам улгурмайди ва кўзбўямачиликка қўл уради — қиролича юрадиган йўлдан узоқда, бироқ кўзга кўринарли масофада сохта, декоратив қишлоқлар қурилади («чизилади», дейилса ҳам тўғри), узоқ-узоқлардан бечора деҳқонлар олиб келиниб, худди шу қишлоқларнинг аҳлидек кўрсатилади. Императрица яқиндагина биёбон бўлиб ётган жойларнинг «бугун обод, фаровон юрт»га айланганини кўриб, жуда қувонади ва князни фахрий унвони билан тақдирлайди. Князнинг ўз даври учун инновацион ёлғонини эса келажак авлод «Потёмкин қишлоқлари» деган ном билан фанга киритади.

    Ҳозир бундай «қишлоқлар»ни Тошкентдан ҳам топиш мумкин: тунука девор билан кўздан пана қилинган эски маҳаллалар, арчаларнинг сурати туширилган баннер ортига яширилган қурилиш майдонлари, сатҳни худди ғишт терилгандек қилиб кўрсатадиган сурат билан тўлдирилган бозор панжаралари, узоқдан қараса деразаси бордек, яқинроқ келганда эса аслида сурат экани ойдинлашадиган чала қурилган биноларни кўрган чиқарсиз. Мана шуларнинг деярли бари аксарият ҳолларда раҳбарларни чалғитиш учун вақт, куч ва маблағ сарфланиб қуриладиган «Потёмкин қишлоқлари»дир. Президент айтганидек, кўзбўямачилик.

    Тошкентнинг Samarqand Darvoza кўчаси.

    Тошкентнинг Samarqand Darvoza кўчаси.
    Фото: Муҳрим Аъзамхўжаев (архив)

    Бир неча кун аввал «Troll.uz» лойиҳаси Фарғонадаги бинолар томининг фақат йўлга қараган қисми бўялганига доир суратларни эълон қилди. Лойиҳа муаллифи аввалроқ Бухоронинг Афросиёб кўчаси ёқасидаги кўп қаватли иморатларнинг томлари ҳам шундай бўялганини ёзган. «Фақат Президент учун бўялган томлар. Ҳаммаёқда #xo‘жакўрсин», — деб аччиқланганди «Troll.uz» лойиҳаси муаллифи. Бу яккам-дуккам ҳолатлар эмас. Шунга ўхшаш — катта йўл бўйидаги биноларнинг фақат йўлга қараган қисми таъмирланиши, йўлларнинг фақат раҳбарлар ўтадиган бўлаклари тартибга келтирилиши каби воқеалар ҳақида аввал ҳам ижтимоий тармоқларда кўп чиқишлар қилинган.

    Фарғонадаги томининг фақат йўлга қараган қисми бўялган бино.

    Фарғонадаги томининг фақат йўлга қараган қисми бўялган бино.
    Фото: Telegram / @troll_uz

    Бошқа бир мисол. Президент Шавкат Мирзиёев январь ойида Қашқадарё вилоятига сафари вақти иссиқхоналарда лимон ва унаби етиштириш лойиҳалари билан танишган эди. Орадан бир ой ўтиб, «Kun.uz» сайтида Қашқадарёдаги ташландиқ бир иссиқхона видеоси эълон қилинди. Сайт таҳририятининг ҳудуд аҳолисига асосланиб ёзишича, Президентнинг Қашқадарёга ташрифи арафасида вилоятдаги йўл ёқаларида «қўлбола иссиқхоналар» қурилган, энди эса қаровсиз ётибди. «Хўжакўрсинга, бунинг устига вақт, маблағ ва куч сарфлаб барпо қилинган бу иссиқхоналарда лимон кўчатлари қовжирай бошлаган», — деб ёзади сайт.

    Чилонзор-6 даҳасида фақат Президент кортежи ўтган вақтдагина ишлаган болалар майдончаси — январь ойида ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинган воқеалардан бири. Тошкент вилоятига йўл олган Президент кортежи Чилонзордан ўтган. «Xabar.uz»нинг ёзишича, автокарвон айнан қайси йўлдан юриши маълум бўлгач, мутасаддилар «зудлик билан атрофни ободонлаштиришга, шу пайтгача бажарилмаган ишларни хаспўшлашга уринган, катта йўл ёқасида сунъий болалар майдончаси қурилиб, спорт анжомлари ўрнатилган; ишлар номига, Президентнинг кўзига чиройли кўриниши учун қилинган». 5 январь куни лой устига «қурилган» болалар майдончаси 7 январь куни йиғиштириб олинган...

    Чилонзор-6 даги вақтинчалик болалар майдончасини йиғиштириб кетиш.

    Чилонзор-6 даги вақтинчалик болалар майдончасини йиғиштириб кетиш.
    Фото: «Xabar.uz», 2018 йил, январь

    Бу — 2018 йилнинг атиги икки ойида «интернетга чиқиб кетган», жамоатчилик томонидан муҳокама қилинган, юзадаги кўзбўямачиликларнинг айримлари, холос. Шунинг ўзиёқ қўрқинчли. Шуниси қўрқинчлики, мутасаддилар халқни эмас, «Халқнинг ишончини қозониш учун тиним билмай ишлайлик!» деб ҳаракат қилаётган Президент олдида ҳам кўзбўямачилик қилишдан қўрқмаяпти. Ёки... қўрққанидан шундай қиляптимикин?

    Ечим қаердадир шу оралиқда бўлса керак.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    01.03.2018, 13:43   Изоҳ (0)   108473
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.