Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) Калуга шаҳрида ноқонуний қурол сотишга алоқадор бўлган гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган видеони тақдим этди, деб ёзмоқда «РИА Новости».
Хавфсизлик ходимлари тўрт кишини, шу жумладан гуруҳ ташкилотчларини қўлга олган. Улардан 15 та автомат, 10 та тўппонча, пулемёт, винтовка, тўққизта портловчи қурилма, 3,5 килограмм портловчи модда, 200 дан ортиқ патрон олинган.
Бундан ташқари, махсус хизмат ходимлари томонидан ўтказилган тинтув жараёнида экстремистик мазмундаги адабиётлар ва варақалар топилган. Гуруҳга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)