Афғонистон президенти «Толибон» радикал ҳаракати билан тинчлик музокаралари тарафдори, шунингдек, уни сиёсий гуруҳ сифатида тан олишга тайёр. Мамлакат президенти Ашраф Ғани 28 февраль куни Кобулда «Кобул жараёни» иккинчи халқаро конференциясининг очилишида мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Биз тинчлик жараёнини бошлашимиз ва толиблар билан ўт очишни тўхтатишимиз лозим. Ҳеч қандай шартсиз тинчлик музокараларини таклиф этамиз», — дейди у. Давлат раҳбари, шунингдек, афғон ҳукумати «Толибон»ни сиёсий гуруҳ сифатида тан олиш ва Кобулда ҳаракатнинг расмий ваколатхонасини очишга тайёр эканлигини билдирди.
Бундан ташқари, Ашраф Ғани Афғонистон ҳукумати ҳаракат аъзоларига паспорт ва визалар беришини таъкидлади.
Изоҳ (0)