2 март куни Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби Суперлиганинг илк тури доирасида «Сўғдиёна»ни қабул қилади.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, мухлисларни стадионга чорлаш учун ўйин олдидан шоу-дастур ўтказиш кўзда тутилган. Танаффус вақтида эса мухлислар ўртасида совринли ижтимоий акция ўтказилади. Унга кўра, омадли чипта эгалари футбол тўплари ва ўртага қўйилган 3 та телевизордан бирини ютиб олиш имконига эга бўлади.
«Пахтакор» — «Сўғдиёна» ўйини 20:00 да старт олади. Мазкур жамоалар бунгача ўзаро 44 бор тўқнаш келган бўлиб, шуларнинг 4 тасида жиззахлик футболчилар зафар қучган ва 4 та ўйинда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Қолган барча учрашувлар «Пахтакор»нинг ғалабаси билан якунига етган.
https://www.youtube.com/watch?v=RJGQzHqX58c&feature=youtu.бе
Изоҳ (0)