Юқори Мисрнинг ал-Миня вилоятида, Қоҳирадан 300 километр жанубда коҳинлар қабристони топилди. Археологик кашфиёт ҳақида Мисрнинг қадимият ишлари вазири Холид Аҳмад ал-Ананий гапириб берди, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига қараганда, қазишма ишлари 2017 йил ноябрида бошланган эди. Бир неча дафн шахталари аниқланди. У ерда 6–8 метр чуқурликда 40 та тош ва ёғоч саркофаг топилди.
Саркофаглардан 17 та мукаммал сақланган мумия, шунингдек, турли безаклар, ниқоблар, туморлар, идиш-товоқ ва мингдан ортиқ ҳайкалчалар қазиб чиқарилди.
«Бу ҳали бошланиши, — деди ал-Ананий. — Ўйлашимча, камида яна бешта экспедиция ўтказишимиз лозим. Лекин бир нарса маълум: тез орада мамлакатнинг бу қисмида янги археологик осори атиқа пайдо бўлади».
Изоҳ (0)