Россиянинг Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларида Ўзбекистоннинг бош консулликлари очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан Москва шаҳрида ўтказган музокаралари якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Санкт-Петербургдаги бош консуллигимиз очилиб бўлди, — деди у. — 2017 йили Россия ТИВ кўмагида Россиянинг яна тўрт федерал округида Ўзбекистон бош консулликларини очиш масаласини ижобий кўриб чиқдик».
Таъкидланишича, бу шаҳарларда бош консулликлар ташкил этиш бўйича Россия ҳукумати фармойиши эълон қилинган.
Изоҳ (0)