22 февраль куни Владимир Путин Арманистон, Венесуэла, Қозоғистон, Қатар, Мўғулистон, Сербия, Беларусь, Озарбайжон, Қирғизистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари билан учрашди, деб ёзади KNews.
Учрашув Давлат Кремль саройида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбир доирасида бўлиб ўтди.
Владимир Путин мудофаа идоралари раҳбарларига тадбирга ташриф буюргани учун миннатдорлик билдирди ва ўз давлатлари хавфсизлигини таъминлашда муваффақиятлар тилаб қолди.
Россия президенти мудофаа вазирларини Россия мудофаа вазирлигининг фаолияти ва Москва билан танишишга таклиф қилди.
Изоҳ (0)