Исроилов Абдурашид Абдураҳмонович «Асака» акциядорлик тижорат банки Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди. Тайинлов ҳақидаги қарор банк Кенгаши томонидан 19 февралда қабул қилинди, деб ёзади UzReport.
Ушбу лавозимда Абдурашид Исроилов иқтисодий таҳлил, стратегик ривожланиш, услубий ишлар координацияси, ходимлар билан ишлаш, ахборот хизмати, ижрочилик интизоми, мурожаатлар, ўқув маркази ва канцелярия масалаларини назорат қилади.
Бунгача Абдурашид Исроилов Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ички назорат департаменти директори лавозимида ишлаган.
Изоҳ (0)