Пхёнчхан қишки Олимпиадасининг фигурали учиш мусобақасида Алина Загитова олтин медални қўлга киритди.
Бунга қадар россиялик спортчилар 4 та кумуш ва 8 та бронзага эга чиққан бўлиб, делегация таркибидан ҳеч кимга олтин медаль насиб қилмаганди. Шу тариқа 15 ёшли Алина россияликлар учун байрамга тенг туҳфани тақдим этиб берди.
Эркин чиқиш дастурида Алина Загитова 239,57 балл тўплашга муваффақ бўлди. Унинг ҳамюрти Евгения Медведева эса 238,26 балл билан кумуш медални қўлга киритди. Кучли учликни канадалик спортчи якунлади.
Россия терма жамоаси спортчилари допинг инқилоби сабаб ўз мамлакатлари байроғи ва мадҳияси остида мусобақаларга кириш ҳуқуқини бой беришган. Допинг муаммосидан четда бўлган россиялик спортчилар нейтрал ном билан қишки Олимпиадада иштирок этмоқда.
Изоҳ (0)