Amazon асосчиси Жефф Безос инсон аралашувисиз 10 минг йил ишлайдиган механик соат яратишга киришди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «Известия».
Баландлиги 500 фут (152,4 метр) бўлган соат кундузги ва кечки ҳарорат циклларидан ҳаракатга келади. Механизмнинг ўзи Техас штатидаги тоғли ҳудудда қурилмоқда.
Fox News телеканалига кўра, лойиҳа Безосга 42 миллион долларга тушади. Ғояни Long Now фонди ҳаётга татбиқ этади.
Изоҳ (0)