ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Дубайга жўнаб кетди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Сафардан кўзланган мақсад — Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бўлажак бош мураббийи билан учрашишдир. Томонлар музокара столига 23 февраль куни ўтиришни режалаштирган.
Айтилишича, номи сир тутилаётган мутахассис ўз жамоасини Россия—2018 мундиалига тайёрлантирмоқда. Шу боис мундиал якунига етгунига қадар ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган ва Умид Аҳмаджонов буни қабул қилган.
Янги мураббий Ўзбекистон миллий терма жамоасини ЖЧ—2022 дан ташқари, Осиё Кубоги—2019 га ҳам тайёрлаши керак бўлади. Унинг ташрифи эса Россиядаги Жаҳон Чемпионатидан кейинга тўғри келади. ФИФА низомларига кўра, шартномаси якунига 6 ой вақт қолганда футболчи ва мураббийлар ўзларига бўлаётган таклифлар борасида музокара бошлашга ҳақли. Шундан келиб чиқиб, Ўзбекистонга ташрифи кутилаётган мураббий ҳам ЎФА билан музокара бошлаш ҳуқуқига эга.
Изоҳ (0)