Чимён ҳудудида кўчки хавфи эълон қилинди. Бу ҳақда ФВВнинг Telegram’даги саҳифасида маълум қилинди.
«Чимён ҳудудида 2018 йилнинг 22 февраль соат 08:00 дан 23 февраль соат 08:00 гача кўчки хавфи эълон қилинди», — дейилади хабарномада.
«Азиз дам олувчилар! Эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни ва ‘Диққат! Қор кўчиши хавфи мавжуд’ белгиси билан чекланган жойларга кирмасликни Илтимос қиламиз», — таъкидланади хабарда.
Авария ва бошқа нохуш ҳолатлар вужудга келганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат этиш лозим.
Изоҳ (0)