АҚШнинг Япониядаги базасида жойлашган F-16 қирувчи самолётининг двигатели ҳавода ёна бошлади. Бу ҳақда, мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб, Kyodo агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Ҳарбий бошқарманинг маълум қилишича, қирувчи самолёт Аомори префектурасидаги Мисава базасидан парвоз қилган. Самолётнинг двигатели ёна бошлагандан сўнг у икки ёқилғи бакини Огавара кўлига ташлаб, базага қайтган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Балиқчиларнинг гувоҳлик беришича, баклар кемалардан 400 метр масофага қулаган ва 15 метр баландликкагача бўлган сув минорасини кўтарган.
Вазир Ицунори Онодера Америка томонидан ҳодиса юзасидан тушунтириш талаб қилишга сўз берди.
Изоҳ (0)