«Ливерпуль»даги дебют мавсумидаёқ 32 та гол уришга эришган Муҳаммад Салоҳ ҳақида бутун инглиз матбуоти бонг ураётгани сир эмас. У бир йилнинг ўзида «Ливерпуль» афсоналари қаторига қўшилиб олишни уддалади.
The Washington Post нашри «Ливерпуль» мухлисларининг Салоҳга бўлган муҳаббатлари борасида мақола чоп этди. Бунга сабаб ўзининг рацистик кўринишидаги чиқишлари борасида етакчи бўлган англиялик мухлисларнинг ислом динини улуғлаб қўшиқ куйлаганидир. Мақолада Салоҳ уларни шунга мажбур қила олгани борасида гап боради.
Зўр ўйинчилар ҳар қандай тўсиқларни бузиб ташлайди. Биз қайсидир яхши футболчига тегишли бўлган ҳислатларни кейинчалик унинг мухлислари ҳам ўзлаштирган жуда кўп ҳолатларни кўрганмиз.Бунгача «Ливерпуль» мухлислари Муҳаммад Салоҳни «Мирслик Қирол» дея улуғлашди. Уни фиръавн билан тенглаштиришди. «Биз бу йигитни Римдан олиб келдик ва у ҳар ўйинда гол ура бошлади», деб қўшиқлар куйланди. Кўп ўтмай «У мисрлик, у жуда ажойиб ва унинг исми Муҳаммад», деган хайқириқлар стадионларни эгаллаб олди. Бу сафарги чиқиш эса буткул ўзчага бўлди:Пиара, Повар, FARE раҳбари
«Агар сенга зўр бўлса,Биз учун ҳам зўр!Яна бир неча гол урса,Мусулмонмиз, кўр.Сен учун бир бўлса,Биз учун ҳам бир.Масжидда ҳозир бўлса,Ҳаммамиз ҳозир».
«Ливерпуль» Салоҳни 48 миллион евро эвазига қўлга киритганди. У турли мусобақаларда «мерсисайд» клуби учун 38 та ўйин ўтказди ва 32 та гол уриб улгурди. Айни пайтда жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиб улгурди.
The Washington Post нашрининг қайд этишича, ўтган мавсум футбол учрашувлари билан боғлиқ 539 та рацистик чиқишлар кузатилган бўлса, шуларнинг 59 таси британиялик футбол фанатларининг чекига тўғри келганди. Бу эса энг катта кўрсаткич ҳисобланади. Айни вақтда эса «Ливерпуль» мухлислари мусулмон футболчини кўкка кўтариб, уни олқишлашмоқда.
Изоҳ (0)