Ҳиндистон 20 февраль куни Agni-2 баллистик ракетаси синов парвозини муваффақиятли ўтказди. Ракета ядро жанговар каллагини ташишга қодир. Бу ҳақда 20 февраль, сешанба куни The Times of India нашри маълум қилди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Стратегик мақсадли кучлар қўмондонлиги Agni-2 машқ парвозини Ҳиндистоннинг Орисса штати соҳилларида жойлашган Абдул Калам оролидаги полигондан амалга оширган.
Узунлиги 20 метр бўлган Agni-2 икки босқичли баллистик ракетаси 2 минг километргача масофага бир тоннагача оғирликдаги жанговар каллакни ташишга қодир.
Изоҳ (0)