Қўшма Штатлар 19 февраль, душанба куни давлат байрамларидан бири — Президентлар кунини анъанавий тарзда нишонлайди, деб ёзади «ТАСС».
Бошқа байрам кунларидан фарқли равишда бу байрамда салютлар ҳам, парадлар ҳам бўлмайди.
Дастлаб бу кун биринчи давлат раҳбари — Жорж Вашингтоннинг туғилган кунига белгиланган эди. У 1732 йилнинг 22 февралида дунёга келган. Бироқ 1809 йилнинг 12 февралида мамлакатнинг 16-президенти Авраам Линкольн ҳам дунёга келганлиги учун мазкур байрамни юқоридаги икки сананинг ўрталарида — февралнинг учинчи душанбасида нишонлашга қарор қилинган.
Изоҳ (0)