Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм тайёрлади. Унда мамлакатнинг кўплаб диний арбоблари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг яқинлари ва шогирдларининг ҳазрат ҳақида фикр-мулоҳазалари келтирилади.
Айни пайтда фильм «Ўзбекистон 24» телеканали орқали намойиш этилмоқда. Шунингдек, уни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Facebook’даги саҳифаси орқали онлайн тарзда кўриш мумкин.
«Дарё» манбаларига кўра, бошқа телеканаллар ҳам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хотирасига бағишланган фильмлар тайёрламоқда.
Изоҳ (0)