Наманган вилоятининг Поп тумани, «Бирлашган» маҳалласида яшовчи Мартавали Тўйчиев ички ишлар идораларига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.
Аризачига кўра, Фарғона вилояти, Бувайда тумани, «Бувайда» маҳалласида яшовчи Холматжон Обидов уни алдаб, ишончига кирган. Damas русумли машина олиб чиқаман деб 39 миллион 975 минг, фермер хўжалиги учун ер олиб бераман деб 41 миллион сўм пулини олиб кетган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)