Олдинроқ бортида 66 киши бўлган ATR 72-500 самолёти Эроннинг Исфаҳон вилоятида ҳалокатга учрагани хабар қилинган эди. Самолёт бортида бўлган барча йўловчилар ҳалок бўлди, деб хабар беради «Газета.ru».
Эроннинг Aseman Airlines авиакомпаниясига қарашли лайнер Теҳрондан 18 февраль куни эрталаб учиб чиққан ва 50 дақиқадан сўнг радарлардан ғойиб бўлганди. Орадан бир муддат ўтиб, авиакомпания самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади.
Tasnim агентлигига кўра, бортда 60 йўловчи, тўрт борт кузатувчиси ва икки учувчи бўлган. Йўловчилар орасида ёш бола ҳам бор эди.