Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов WSB мусобақасида учинчи бор иштирок этаётган Uzbek Tigers бокс жамоасининг фаолияти билан боғлиқ масалага ойдинлик киритди. Аввалроқ Uzbek Tigers фаолиятининг тугатилаётгани борасида хабарлар пайдо бўлганди.
Бу каби хабарлар асоссиз. Аксинча, МОҚ ва Спорт вазирлиги ҳамкорликда Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида уч йилдан буён иштирок этиб келаётган Uzbek Tigers жамоасини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилади. Ўзбекистон мезбонлигида ўтадиган жангларни янгича форматда, мухлислар учун хақиқий шоу даражасида ташкил этиш устида иш олиб борилмоқда.Uzbek Tigers мусобақадаги илк уринишида ярим финалгача етиб борган бўлса, ўтган мавсум чорак финалда тўхтаганди. Ҳар сафар клуб кубаликларга имкониятни бой берди. Бу йил эса асосий фаворит ҳисобланган Cuba Domadores билан гуруҳ босқичидаёқ тўқнаш келди. WSB ўзбекистонлик боксчилар учун катта мактаб вазифасини ўтаб бераётгани сир эмас.Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Бугун ўзбек бокс мактаби бутун дунёда машҳур. Унинг шонли тарихи, анъаналари мавжуд. Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон бокс термасининг биринчи, Гамбург—2017 Жаҳон Чемпионатида эса иккинчи ўринни эгаллаши сўзимизга исботдир.27 февраль куни Uzbek Tigers Тошкентда Cuba Domadores клубини, 1 март куни эса Colombia Heroicos клубини қабул қилади. Жанглар Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Universal» спорт мажмуасида 19:00 да старт олади.Шу билан бирга Ўзбекистондаги кўплаб спорт турлари қаторида бокс федерациясининг фаолияти ҳам ислоҳотларга муҳтож. Қилинадиган янгиликлар аввало шу соҳани янада ривожлантиришга, уни замонавий босқичга олиб чиқишга, ютуқлар салмоғини оширишга хизмат қилиш керак. Жаҳон ва Осиё Олимпиадаларида делегациямиз ҳисобига энг кўп соврин тақдим этадиган боксни янада ривожлантириш, унинг халқаро алоқаларини мустаҳкамлашга бел боғланган.
Спорт шахсан юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёв назоратларида турибди. Насиб қилса, бугун олиб борилаётган улкан ҳажмдаги меҳнатлар самарасини Токио—2020 Олимпиадасида кўрамиз. Uzbek Tigers эса ўз фаолиятини янги формат ва янги мақсадлар билан давом эттиради.
Умид Аҳмаджонов, МОҚ президенти
Изоҳ (0)