Ўзбекистон раҳбарияти навоийшунос олим, академик Азизхон Қаюмовнинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. Таъзиянома матни ЎзАда эълон қилинди.
«Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Атоқли адабиётшунос олим, филология фанлари доктори, академик Азизхон Пўлатович Қаюмов 92 ёшида вафот этди... Атоқли олим, меҳрибон устоз, самимий ва камтарин инсон Азизхон Қаюмовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади таъзиянома матнида.
Таъзиянома Президент Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, бош вазир Абдулла Арипов, Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошев номидан эълон қилинган.
Изоҳ (0)