Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой раҳбари Си Цзиньпинга Чунсзе байрами — ой тақвими бўйича Янги йил муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумот учун, ой тақвими бўйича Янги йилнинг биринчи куни — Хитойнинг асосий умуммиллий байрамларидан бири ҳисобланади. Бу йил Хитой Янги йилининг биринчи куни 16 февралга тўғри келди.
Байрам 16 февралдан 2 мартгача давом этади, бироқ хитойликларнинг ўзи байрам муносабати билан расман фақат етти кун — 21 февралга қадар дам олади.
Эътиборли томони, ой тақвими бўйича бу йил Хитойда 4716 йил кутиб олинди.
Изоҳ (0)