16 февраль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой элчиси Цзиянь Ян билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат чоғида икки томон муносабатларининг долзарб жиҳатлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли халқаро конференцияда Хитой делегациясининг иштирокига доир амалий масалалар кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)