КХДР атрофидаги вазият, ИШИД гуруҳига қарши кураш ва Эроннинг ҳаракатлари АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг Кувайтга ташрифи давомида 13 февраль, сешанба куни ўтказган учрашувларининг асосий мавзулари бўлди. Бу ҳақда Америка Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Жумладан, Америка дипломатияси раҳбари Европа Иттифоқининг хавфсизлик сиёсати ва хорижий масалалари бўйича олий вакили Федерика Могерини билан учрашди. Улар Шимолий Кореяга босимни кучайтириш зарурати, Суриядаги можаро якунланиши учун Женева жараёнини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга қаршилик қилишдаги ҳамкорлиги каби масалаларни муҳокама қилди.
Тиллерсон Австралия ташқи ишлар вазири Жули Бишоп билан суҳбати давомида ҳам шу каби мавзуларни муҳокама қилди.
У, шунингдек, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр ва БМТ бош котиби Антониу Гуттериш билан учрашув ўтказди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)