Испаниянинг бир қатор компаниялари вакилларидан иборат бўлган делегация Мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримовнинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо этиш учун Оқсарой қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ислом Каримов Фондининг Facebook’даги саҳифаси маълум қилди.
Меҳмонлар Биринчи Президентнинг ҳайкали пойига гул қўйди, сўнгра Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган бадиий кўргазма билан танишди.
Делегация аъзолари Президент Каримов мамлакат учун мураккаб бўлган даврда тинчлик, барқарорлик ва миллатлараро тотувликни сақлаб қола олгани, Ўзбекистоннинг тараққиёти учун мустаҳкам пойдевор қўйганини алоҳида таъкидлади.
Тадбирда Президент Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова, Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Ислом Каримов Фонди вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)