Бухоро вилоятида 2018 йилда муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлаш учун вилоят маҳаллий бюджети маблағи ҳисобидан 540 миллион сўм ажратилди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги вакиллари маълум қилди.
Бу 2017 йилга нисбатан 2,3 баробардан ортиқдир.
Ажратилган маблағ ҳисобидан пенсия ёшидаги муҳтож шахслар, 16 ёшгача ва ундан катта ёшдаги ногиронлар учун ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари, қўлтиқтаёқ ва ҳассалар ҳамда бошқа протез ортопедия маҳусулотлари тўлиқ етказиб берилади.
Изоҳ (0)