Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида 6 кишининг умрига зомин бўлган портлаш сабабларига аниқлик киритилди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Тумандаги Мустақиллик кўчасида яшаган пенсионер А. Абдуллаеванинг уйида меҳмонда бўлган укаси, Иштихон туманида яшовчи Р.Примов 11 февраль соат 06.30 ларда хонадаги электр чироғини ёқади. Газ қувуридан сизиб чиқиб, хонада тўпланиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан портлаш содир бўлиб, уй деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталар ағдарилиб тушади.
Шу хонада ухлаб ётган А.Абдуллаева ҳамда унинг вояга етмаган 3 нафар набираси, Иштихон туманида яшаган синглиси М.Примова ҳамда унинг қизи Ю.Ваҳобова девор ва бетон плиталари тагида қолиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. Р.Примов жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди.
Изоҳ (0)