Москва ва Оренбург вилоятлари расмийлари «Саратов авиалиниялари» Ан-148 самолёти ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар оилаларига қўшимча товон пули сифатида миллион рублдан тўлаш ҳақидаги қарорни қабул қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Россия меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Максим Топилиннинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари икки миллион рубль миқдорида суғурта тўлови ва дафн этиш учун 25 минг рубль олади.
Москва мерияси матбуот хизмати Ан-148 бортида бўлган пойтахтлик 11 фуқаро оилаларига миллион рублдан бир вақтда бериладиган бадал тўланишини маълум қилди.
Изоҳ (0)