Хитой ҳарбийлари 2500 йил олдин саркарда Сунь Цзи яратган стратегияни ўрганмоқда. Унинг асосида «жангда қатнашмай туриб урушда ғалаба қозониш» принципи ётади, деб ёзади National Interest нашри.
Ҳисобот муаллифларининг фикрича, АҚШ билан тўқнашув юзага келган тақдирда Хитой юзма-юз курашдан воз кечиб, мамлакат қуруқликда, денгизда ва ҳавода ўзининг юқори технологик қуролидан фойдалана олмаслигига эришади.
Хитойлик ҳарбийлар асосий урғуни Америкадаги маълумотларни қайта ишлаш тизимлари ва буйруқ етказиш воситаларини ишдан чиқаришга қаратади. Бунинг натижасида армия, авиация ва флот ҳаракатлари ўзаро мувофиқлаштирилмайди ва муваффақиятга олиб келмайди.
Ахборот таъсиридан ташқари, Хитой армияси ўз миқдори туфайли душманни шунчаки жанг майдонидан сиқиб чиқариши мумкин бўлади.
Изоҳ (0)