Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни Тошкент бўйлаб сафари давомида, Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида қурилаётган йўл ўтказгични ҳам кўздан кечирган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Чўпонота кўчалари кесишмасида янги йўл ўтказгич «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясига «Кўприк қурилиш трести» томонидан қурилмоқда.
Мазкур ўтказгичда автомобиллар ҳаракати 6 полосадан иборат бўлади.
Айни пайтда қурилиш ишларига 30 дан ортиқ техника воситалари, турли мураккаб машина ва механизмлар, 200 дан зиёд малакали муҳандис ва ишчи жалб қилинган.
Изоҳ (0)