• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олтиариқда туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи ҳайдаб кетган ўнлаб қўй «бедарак йўқолди»

    «Адолат» социал-демократик партиясининг нашри — «Адолат» газетасининг 2018 йил 6-сонида Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Қизилтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ҳасанбой Юнусовнинг хати эълон қилинди. Унда Олтиариқ туман ҳокими ва туман ИИБ бошлиғи томонидан ҳайдаб кетилган 65 қўй «йўқолиб қолгани» ҳақида сўз боради.

    Фото: «Xabar.uz»

    Фото: «Xabar.uz»
    Мен вақтинча ишсизман. Рўзғорни тебратиш учун уйда қўй боқиб, сотаман. Болаларимнинг ризқи ҳам шунга қараб қолган. Афсуски, 20 кундан буён оиламизнинг тинчи бузилган.

    2018 йилнинг 20 январь куни соат 16:00 да қўшниларим Раҳматжон Абдуқаҳҳоров ва Раим Қодиров билан қўйларимизни «Қизилтепа» МФЙ ҳудудидаги «Шоҳимардонсой» фермер хўжалиги ёнидаги зовур ёқасида боқаётган эдик. Бир совлиқ туға бошлади. Биз шу билан овора бўлиб қолибмиз. Қўйларнинг бир қисми фермер хўжалигига қарашли ғалла экилган майдонга кириб кетибди.

    Шу воқеа устига туман ҳокими ва ИИБ бошлиғи келиб қолди. Қўйларга эътиборсиз бўлганимиз учун минг пушаймон эканимизни билдирсак-да, ИИБ бошлиғи ва маҳалла нозири қўйларни ҳайдаб кетди.

    22 январь куни Олтиариқ туман маъмурий суди ушбу ишни кўриб чиқиб, айбимизга иқрор эканимизни ҳисобга олиб, ҳар биримизга жарима белгилади. Уни вақтида тўладик. Бундан ташқари, «Шоҳимардонсой» фермер хўжалигига етказилган зарар — 1 320 000 сўмни ҳам ўз ихтиёримиз билан қоплаб бердик.

    Ҳеч кимда бизга қарши даъво қолмаганидан сўнг, қўйларни сўраб, туман ҳокими Х.Ниёзовга учрашдик. Ҳокимбува «қўйларингизни билмайман», деди. ИИБ бошлиғи I.Сайдинов қабулига бордик. У ҳам қўйларнинг тақдиридан бехабар эканини, бу иш билан шуғулланмаслигини билдирди.

    Ушбу масалада ёрдам сўраб вилоят ҳокими ҳузурига боришга жазм этдик. Афсуски, ҳокимнинг қабулига киритиш уёқда турсин, дардимизни эшитишни ҳам исташмади. Шундан буён қўйларни олиш илинжида қилган мурожаатларимиз ҳавода қолиб кетмоқда.

    Наҳотки менинг айбим билан оила аъзоларим, қўшним Раҳматжон ва Раимларнинг фарзандлари кам-кўстини бут қилиб келган 65 бош қўй ўз-ўзидан «йўқолиб» қолса?

    Ҳудудимизда оила боқиш учун ҳеч қандай ишлаб чиқариш корхонаси ва иш ўрни йўқ. Кўпчилик ишсиз. Ёшлар иш қидириб Россияга боради. Боролмаганлар эса мол ва қўй боқиб, рўзғор тебратади.

    Юқорида таъкидлаганимдек, мен ҳам шу иш ортидан фарзандларимни вояга етказаяпман. Афсуски, шуни ҳам биздан тортиб олишди. Сизлардан илтимос, менга ва қўшниларимга тегишли қўйларни олишда ёрдам беринг. Биз йўл қўйган хатомиздан минг бора пушаймонмиз.

    Ҳасанбой Юнусов

    «Xabar.uz»нинг аниқлик киритишича, «айбдор» қўйларнинг ғалла майдонига кириб кетганига дастлаб Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев гувоҳ бўлган, сўнг туман ҳокими ва ИИБ бошлиғини чақиртириб, чора кўриш ҳақида топшириқ берган.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Олтиариқ тумани расмийлари ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан бирор баёнот ё ахборот берганича йўқ.

    10.02.2018, 21:31   Изоҳ (0)   119067
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    15 февраль куни бутун Ўзбекистонда қор ёғиши мумкин

    10.02.2018, 21:10

    Тошкентда Хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон—Афғонистон қўшма комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

    10.02.2018, 20:28

    Фото: Тошкентдаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди қандай кўринишда бўлади?

    10.02.2018, 18:39

    Ўзбекистондаги Қуръон мусобақасига Payme орқали ҳомийлик қилиш мумкин бўлди

    10.02.2018, 18:24

    Шавкат Мирзиёев: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф — кўп жаҳолатнинг олдини олган инсон (видео)

    10.02.2018, 18:15

    Ўзбекистон Қирғизистонга автомобиллар ва қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб беришга тайёр

    10.02.2018, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ла Лиганинг 2025/26 йилги мавсумида “Барселона” ғалаба қозонади — Opta

    Спорт | 13 август, 09:34

    Жанубий Корея собиқ президенти рафиқаси ҳибсда қандай сақланади?

    Дунё | 13 август, 09:33

    Қўқонда 120 минг доллар қалбаки купюраларни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 август, 09:15

    Оқ уйда ишлаган, Оксфордни битирган, илмий даража олган: Голливуднинг энг ақлли актёрлари

    Кино | 13 август, 09:10

    “Украина келажакдаги уруш учун Россияга таянч бўладиган ҳудудларини бермайди” — Зеленский

    Дунё | 13 август, 09:07

    Марказий банк икки ойда 23 та банкни жаримага тортди

    Ўзбекистон | 13 август, 08:48
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.