• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Автобуслар сотиб олинди, бироқ юриш сотиб олинмади

    Россиялик урбанист Аркадий Гершман Тошкентда замонавий жамоат транспортини қандай йўлга қўйиш кераклиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Унинг «Газета.uz» нашрида тошкентлик Никита Макаренко билан бирга эълон қилган мақоласи таржимаси эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Газета.uz» иллюстрацияси

    Фото: «Газета.uz» иллюстрацияси

    Яхши режалаштирилган шаҳарда тирбандликлар бўлмаслиги керак. Шу боис XXI аср шаҳарлари раҳбарларининг асосий вазифаси — имкони бор барча воситалар билан одамларни поездлар, трамвайлар ва автобусларга ўтказишдир. Муваффақиятли шаҳар — ҳар бир фуқаросида автомобиль бўлган макон эмас, балки миллионер жаноб ҳам жамоат транспортидан фойдаланадиган жойдир.

    Бундай вазиятда яхши жамоат транспорти йўловчиларнинг эҳтиёжларини қондирадиган сифатларга — тезлик, қулайлик ва хавфсизликка эга бўлиши лозим.

    Тўртинчи жиҳат ҳам бор: жамоат транспортининг келиш вақтини олдиндан билиш мумкин бўлсин. Агар йўловчи йўллардаги тирбандликлар ва автобуснинг кечикиши эҳтимоли сабаб ўзининг сафарларини аниқ режалай олмаса, демак жамоат транспорти ёмон ишлаяпти. Йўловчи биринчи имконият туғилиши билан, автобусдан ўз машинаси томон қочиб қолади. Йўловчи учун курашда жамоат транспорти мағлубиятга учрайди.

    Лекин ҳаммамиз Mercedes’да юрамиз

    Тошкентда жамоат транспорти билан боғлиқ бир неча жиддий муаммолар бор. Асосий муаммо — амалдорлар жамоат транспорти нима учун кераклигини тушунмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди.

    Янги Mercedes-Benz автобуси салонида кетаётганингда, унинг кичик бир микроавтобус билан пойга ўйнаётганини кўриб, хаёлингга фақат бир фикр келади: «Шундай яхши автобус автомобиллар Худоси олдида нима гуноҳ қилиб қўйди экан? Нима учун унинг тақдирига Тошкентда яшаш битилган экан?».

    Фото: Аркадий Герешман

    Фото: Аркадий Герешман

    Бу вазият янги автобуслар бошқа шаҳарларда ҳам шундай харидлар амалга оширилаётгани учун сотиб олингандек ҳиссиёт уйғотади. Шу каби ёндашув сабаб метрополитен ҳам ерости тезкор транспортига эмас, балки талабалар, кам таъминланганлар ва пенсионерлар учун мўлжалланган ижтимоий транспортга айланиб қолган. Бундай жамоат транспорти — ёмон шаҳарнинг белгиларидир.

    Тошкент жамоат транспорти муаммоларини шартли равишда иккига — фойдаланиш муаммолари ва тизимли муаммоларга ажратиш мумкин.

    Фойдаланиш муаммолари

    Оддийдан бошлаймиз: сиз бекатни топдингиз ва у ердан кетишни истаяпсиз — бундан-да соддароқ масалани ўйлаб топиш мумкин эмас. Бу ердан қаерга кетишингиз мумкинлигини ва бунинг учун нима қилишингиз лозимлигини англаб олиш зарур. Бунинг учун бекатларга йўналиш чизмалари, чипталар ҳақидаги маълумот, иш вақти ва автобусни бекорга кутиб турмаслик учун керак бўладиган бирор шошилинч ахборот илиб қўйилади.

    Фото: Аркадий Гершман

    Фото: Аркадий Гершман

    Буларнинг бирортаси бекатларда йўқлигини айтиш шартмикин? Ҳа, телефон учун дастур бор, унда шаҳарга янги келган одам учун ҳеч нимани англатмайдиган йўналишлар рўйхати ҳам бор. Ҳатто шу шаҳарда яшаб юрганлар ҳам нотанишга жойга бориб қолганида, икки шоҳ бекат бўйича автобус йўналишини тополмайди.

    Иккинчи муаммо: автобусга чиқиб олиш ва у қаерга кетаётгани, йўл ҳақини кимга тўлаш кераклиги ва қачон тушиш кераклигини билиш. Ёш ва соғлом киши Isuzu автобусининг уч зинасини осон босиб ўтиши мумкин, лекин қолганлар учун бу бироз қийинроқ вазифа.

    Автобус ичида йўл ҳақига доир оддий эълон ёки бекатлар ҳақидаги ахборот учрамайди — агар сен шаҳарда меҳмон бўлсанг (ёки кўпдан бери жамоат транспортидан фойдаланмаган бўлсанг), керакли жойга фақат тасодифан етиб олишинг мумкин.

    Тизимли муаммолар

    Тошкент жамоат транспорти қандайдир тизимли қарорлар негизида эмас, балки бир марталик хоҳиш-истаклар асосида ташкил этилган. Хоҳлаб қолишди — ва янги автобусларни сотиб олишди, сўнг уларга киракашларнинг ҳайдовчилик услуби билан ишлайдиган ҳайдовчилар ҳамда жарчи ва техник ёрдамчи вазифаларини бир ўзида жам қилган кондукторлар билан тўлдиришган.

    Хоҳлаб қолишди — ва ҳеч бир асоссиз трамвайни ўлдиришди. Хоҳлаб қолишди — ва нотўғри ва қимматбаҳо дўкон-бекатларни қуришди. Бу боши берк йўл — транспорт харажатлари ошишда давом этади, йўловчилар эса ўз машиналарига ёки таксига қочиб қолишади.

    Тизимли хатолардан бирига мисол — чиптачилар ва бир марталик чипталар. Чиптачилар бир сменанинг харажатларини икки баробар оширади, шунингдек, корхонанинг пулларини ўғирлайди. Шу сабабли ҳам бутун дунёда узоқ муддатли йўл чипталарини жорий этишга, бир марталик чипталарни қимматроқ сотишга ва назоратчиларни ёллашга эътибор қаратилмоқда.

    Фото: Аркадий Гершман

    Фото: Аркадий Гершман

    Одамларни, масалан, бир йиллик чипталарни сотиб олишга мажбур қилиш керак — бир марталик чипталарни қиммат қилиш ва узоқ муддатли чипталарни арзонлаштириш йўли билан. Назоратчиларнинг мунтазам текширувлари ҳамда уч ойлик йўл чиптаси миқдорида жарима солиш йўли билан чиптасиз йўловчиларнинг оммавий учраши ҳолатлари ўзи-ўзидан йўқ бўлади.

    Бошқа, қўполрқ мисол: Тошкентнинг ер усти жамоат транспорти метродан алоҳида яшайди, ваҳоланки улар бир бутунни ташкил этиши керак. Қулай ва қисқа ўтиш жойлари, умумлаштирилган чипталар, йўналиш жадвалларининг бир-бирига уланиши ва шу каби. Шаҳарда 10 баллик яхши метро бўлиши мумкин, бироқ ер усти транспорти ёмон — 2 баллга ишлаётган бўлса, шаҳар транспорти бор имкониятининг ярмида ишлаши мумкин, холос. Шунда ҳам, энг яхши ҳолатда.

    Иш моделини тубдан қайта кўриб чиқиш ва ўтмиш хатоларини тўғрилаш зарур. Трамвайни йўқ қилиб, уни йўловчи сиғими кичик автобуслар билан алмаштириш, метро яқинидаги автобус бекатларни йўқ қилиш, бир эшикли ноқулай дўкон-бекатларни қуриш ва бошқалар — булар тан олиниши шарт бўлган ва тизимли равишда тўғриланиши зарур ҳисобланган хатолардир.

    Трамвай кетгани билан, ҳеч хайрлашмайди

    Тошкентдек шаҳарга мос нормал транспорт ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун, келинг, яқин-яқингача трамвайли кўча ҳисобланган Муқимийдаги коридорни кўриб чиқамиз. Бу кўча бўйлаб ҳозир микроавтобуслар (исталган жойида) ва ён томонида автобуслар ҳаракатланмоқда. Кўчанинг ўзи шаҳарлараро трассага ўхшаб қолган ва буни кўриб, қаергадир бошқа жойларга қочгинг келади.

    Фото: Аркадий Гершман

    Фото: Аркадий Гершман

    Бундай шароитлар билан одамларни жамоат транспортига жалб қилиш қийин. Жамоат транспортини атрофдаги бинолар, кўча дизайни ва пиёдалардан айри тасаввур қилиб бўлмайди — комплекс эътибор қаратиш лозим.

    Ҳозирда Муқимий кўчаси инсон учун бир агрессив маконга айланиб қолган, шу сабабли ҳам бекатгача бўлган масофа ҳақиқий стресс ва синов йўлидир. Бу муаммони яхши шаҳар мебели, равон йўл қопламаси ва дарахтлар ёрдамида ҳал этиш мумкин.

    Дарахтлар нафақат экология ва ҳаракатни сокинлаштириш учун, балки қуёш ва ёмғирдан ҳимояланиш учун ҳам керак. Дарахтлари бор кўча чиройлироқ кўринади ва онгостида кайфиятимизни кўтаради, руҳий-маънавий ҳолатимизга ижобий таъсир қилади. Кўчанинг қарама-қарши томонига хавфсиз ўтиб олиш учун эса барча пиёдалар ўтиш жойлари светофорли, ерда қилинади (кўприклар ёки еростида эмас!).

    Фото: «Газета.uz» иллюстрацияси

    Фото: «Газета.uz» иллюстрацияси

    Шахсий транспортнинг йўли жамоат транспортиники билан кесишмаслиги ҳамда унинг ишига халал бермаслиги учун, уларни ажратиш керак. Бунинг учун алоҳида ҳаракатланиш бўлаклари («полосалар») кўзда тутилиши ҳамда улар бирор предмет билан чегараланиши ёки лозим даражада назорат қилиш шарти билан фақат йўл чизиғи билан ажратилиши лозим.

    Жамоат транспорти учун п«олоса»ларни худди Амир Темур кўчасидаги каби, шаҳар ҳокимлиги ва Олой бозори олдида рўёбга чиқаришга уринишганидек қилиш ҳам мумкин. Бироқ бунда йўл четидаги автомобиль тўхташ жойларини йўқ қилиш керак, бундан ташқари автобус «полосаси» маҳаллаларга кириш ва бурилиш жойлари билан мунтазам кесишаверади. Шу боис биз полосани кўча ўртасидан ўтказамиз.

    Бекатга хавфсиз ўтиш ва транспортга хавфсиз чиқиб-тушиш учун светофорли ва платформали пиёдалар ўтиш жойлари ҳозирланади. Давомига, қай транспорт туридан фойдаланиш масаласида, иккита вариант бор: автобус ёки трамвай.

    Кўча ўртаси бўйлаб автобуслар қатновини йўлга қўйиш нисбатан тез ва арзон битадиган иш. Бор-йўғи керак нарса — чизиқлар ёки бордюр, камералар ва бекатли платформалар. Шу йўл билан биз тезкор автобусга эга бўламиз — агар светофорлар яхши созланса ва ҳар 500—700 метрга бекатлар ўрнатилса, бундай транспорт метро тезлигида ҳаракатлана олади. Бу худди метрога ўхшаш сервис, бироқ ундан бир неча минг марта арзон. Бундай тизимнинг ягона минус тарафи — у бир соатда энг кўпи билан фақат 11 минг йўловчини таший олади, холос.

    Фото: «Газета.uz» иллюстрацияси

    Фото: «Газета.uz» иллюстрацияси

    Трамвай алоҳида инфратузилмалари сабаб қимматроққа тушади, бироқ у экологик жиҳатдан тоза ва автобусларга нисбатан тежамкорроқ. Бензин билан боғлиқ муаммолари бор Ўзбекистон учун яхши танлов. Яна бир муҳим жиҳати — трамвайнинг ташиш қуввати автобусникидан бир неча карра юқори. Вагонларни поездлардаги каби бир-бирига улаш имконияти сабаб, ҳайдовчилар сонини оширмай, ҳар бир вагоннинг самарадорлигини бир неча баробар кўпайтириш мумкин. Бу йўл ҳақи таннархини қарийб оширмай, йўловчи сиғимини сезиларли орттиришга имкон беради.

    Ҳозир бутун дунё бўйлаб, шаҳарларни дўстона муҳитли ва тозароқ қилиш мақсадида уларнинг кўчаларига трамвайлар қайтарилмоқда. Бу шаҳарлар ХХ асрда автомобиллар учун қўшимча «полоса»лар бериш йўлида рельсларни олиб ташлаган бўлса, энди кўчаларга вагонларни қайтариш учун бир неча марта каттароқ харажатга тушмоқда.

    Трамвай, табиатни асраш ва пулларни тежаш иштиёқи ҳам ҳисобга олингани ҳолда, шаҳарликларни тез ва қулай ташишнинг нисбатан муваффақиятли ечими бўлиб чиқди. Тошкент ҳам метро қурмай, трамвай йўлларини алоҳида туманларга қадар узайтириш йўли билан нисбатан тез яхши транспорт каркасини бунёд этиши мумкин эди.

    Агар, XXI асрда ХХ асрнинг 60 йилларига хос хатони содир этиб, трамвайни йўқ қилиб юбормаганида. Энди уни қайта тиклаш учун кучли сиёсий ирода ва кўплаб маблағ зарур бўлади. Хатоларнинг мана шундай тўлови бор.

    Тошкентга трамвайнинг қайтиши муқаррар. Бу шаҳар жаҳоннинг бошқа шаҳарлари ва уларнинг муаммоларидан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Тошкентнинг «такрорланмас» эканлиги, унинг аҳолисида автомобилларга нисбатан муҳаббат «генетик илдиз отгани», шаҳарнинг «ўзига хос ривожланиш йўли» борлиги ҳақида баҳслашгунча, шунчаки бошқа шаҳарларда содир этилган хатоларни такрорламаслик керак. Ва ишлаб турган тайёр ечимларни татбиқ этиш лозим.

    10.02.2018, 15:24   Изоҳ (0)   50938
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муслимбек Йўлдошев қаламига мансуб «Сухандонлар» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

    10.02.2018, 15:10

    Тошкент шаҳридаги Қуръон мусобақасида 490 га яқин иштирокчи қатнашади

    10.02.2018, 14:44

    «Лукойл» Қандим газни қайта ишлаш заводининг иккинчи навбатини 2018 йил апрелида фойдаланишга топширади

    10.02.2018, 14:29

    Фарғона вилояти тиббиёт тизимидаги бир қатор раҳбарлар ишдан олинди

    10.02.2018, 13:31

    Ўзбекистонга бир йилда ташриф буюрган японияликлар сони илк бор салкам 10 минг кишига етди

    10.02.2018, 11:51

    Тошкент вилоятида 20 кунлик чақалоқни 10 минг долларга пулламоқчи бўлган уч нафар фарғоналик аёл қўлга олинди

    10.02.2018, 11:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.