Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Татаристон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Елена Шишмарёва уйидан ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Фото: «Вестник»

Фото: «Вестник»

У фирибгарлик ва ваколатларини суистеъмол қилиш юзасидан қўзғатилган жиноий иш бўйича уй қамоғида бўлиб турганди.

Россия Тергов қўмитасининг республикадаги бошқармаси 1 февраль куни вазирлик ходимларига нисбатан ўта йирик миқдорда фирибгарлик ва ваколатларини суистеъмол қилиш бўйича жиноий иш қўзғаган, вазирликда тинтувлар ўтказилганди. Тергов доирасида Шишмарёва ҳам сўроқ қилинади ва кейинчалик гумонланувчи сифатида ҳибсга олинади. Икки кундан сўнг суд уни уй қамоғига ўтказиш ҳақида қарор чиқарди.

Терговга кўра, Шишмарёва дугонаси Елена Фахрутдинова раҳбарлик қилган «Прогресс» малака ошириш институти таълим маркази манфаатларини илгари суриб келган. Унинг ўзи судда айбини буткул рад этган, тергов билан фаол ҳамкорлик қилиши ва барча ҳаракатларига изоҳ беришини билдирганди.

Маълумот учун, Елена Фахрутдинова ҳам уй қамоғига жойлаштирилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
МИБ: Ижро ҳужжатларини қайтаришдан бюро органлари манфаатдор эмас
Спорт
Расман: Нейт Диас UFC’ни тарк этди
Маҳаллий
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради