Эрталаб овқат ейиш тўладан келган одамларни анча фаолроқ қилади. Бу ҳақда Бата университетидаги тадқиқотчилар маълум қилди. Энхад Чаудхарининг тушунтиришича, кўпчилик одамлар биринчи овқат қабул қилишни қолдириш ўз соғлиғига қандай таъсир кўрсатиши ҳақида ўйлаб кўрмасдан, нонуштадан воз кечади.
Тадқиқотларда ортиқча вазнга эга бўлган 21 дан 60 ёшгача одамлар иштирок этди. Улар икки гуруҳга бўлинган эди – бири олти ҳафта давомида эрталаб нонушта қилган, бошқаси эса бу нонуштани қолдирган – куннинг ярмигача уларга фақат сув ичишга рухсат берилган. Нонушта қилишни унутмаган одамлар кун давомида анча фаол бўлган, улар кўпроқ ҳаракат қилган, умуман олганда бу уларнинг аҳволига ижобий таъсир кўрсатган.
Тадқиқот муаллифлари тажрибаларни давом эттиришни ва нонушта учун мос келувчи энг яхши натижа берадиган озиқ-овқатлар кўрсатилган тавсифнома тузишни режалаштирмоқда. Улар ҳамма озиқ-овқатлар бир хил эмаслигини – ширин маккажўхори ёрмалари оқсилга бой бўлган нонуштага қараганда камроқ фойда келтиришини эслатмоқда.
Изоҳ (0)