Олимлар она бўлишни режалаштирган аёлларда йод тақчиллиги билан боғлиқ янги муаммони аниқлади.
Америкалик тадқиқотчилар шундай хулосага келдики – ҳомиладор бўлишни режалаштирган аёл организмида йод етишмаслиги бола туғиш режасининг амалга ошмаслигига сабаб бўлиши мумкин.
Олимлар тўрт йил давомида фарзанд кўришга уринган жуфтликларнинг саломатлиги ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди. Ўрганиш давомида аёлларнинг кўпчилигида йод миқдори кам эканлиги маълум бўлди. 55% аёлларда у етарли эканлиги, 21% ида мўътадил танқислик, 20% ида – ўртача, 1,7% аёлларда эса оғир танқислик ҳолати аниқланди.
Шифокорлар ота-она бўлишни истовчи жуфтликларни организмдаги касалликларни аниқлаш масаласига эътибор қаратишни маслаҳат беради. Шу жумладан, организмда йод билан боғлиқ муаммоларни бартараф қилиш учун эндокринолог қабулига боришни тавсия қилади.
Манба: Rambler Woman
Изоҳ (0)