Остонада Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро учрашувни ўтказиш февралнинг 20-саналарига режалаштирилган. Бу ҳақда 6 февраль, сешанба куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдураҳмонов журналистларга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Остона жараёнининг кафил мамлакатлари — Россия, Туркия ва Эрон вакилларидан олган маълумотларимизга кўра, томонлар, аввалроқ эришилган келишувга мувофиқ, Остонада музокараларнинг навбатдаги раундига тайёргарлик кўрмоқда. Гап февралнинг 20-саналари ҳақида бормоқда, бироқ маълумот кафил мамлакатлар томонидан якуний тасдиқланишини талаб этади», — дейди Абдураҳмонов.
2017 йилнинг декабрида Қозоғистон пойтахтида Сурия бўйича саккизинчи халқаро учрашув бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)