Ҳар тўрт йилликнинг энг йирик футбол мусобақаси — Жаҳон Чемпионати ғолибларига топшириладиган мундиал кубоги Тошкентга олиб келинди.
Coca-Cola Trophy Tour акцияси доирасида афсонавий футболчилардан бири Кристиан Карамбё жаҳон кубогини Ўзбекистонга олиб келди. Франциялик меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.
Бугун — 6 февраль куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида мундиал совринига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтади ва у Ўзбекистон футболи жамоатчилигига расман таништирилади.
Изоҳ (0)