Япония ҳукумати икки Корея ягона байроғида Такесима оролларининг акс эттирилиши муносабати билан Корея Республикасига протест йўллади. Бу ҳақда 5 февраль, душанба куни Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Япония томони ороллар тегишлилиги юзасидан баҳслашиб келади.
«Бу давлатимиз позициясига бутунлай зид, мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Жанубий Кореяга дипломатик каналлар орқали протест йўлланган», — дея таъкидлайди у.
Ягона байроқ 4 февраль, якшанба куни икки Корея аёллар терма жамоаси ва Швеция жамоаси ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик матчи давомида кўтарилган.
Такэсима архипелаги — Япон денгизи ғарбий қисмида жойлашган кичикроқ ороллар гуруҳи. У 1945 йилда Корея Япония мустамлака ҳукмронлигидан озод этилгандан сўнг халқаро баҳс предметига айланган.
Изоҳ (0)