Футбол бўйича Франция чемпионатининг 24-турида «Монако» ва «Лион» клублари ўзаро тўқнаш келди. Принципиал ўйинда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Томонларнинг Лионда ўтган биринчи ўйинида мезбонлар шу ҳисобда ғолиб чиққан бўлиб, ғалаба голи сўнгги сонияларда киритилганди. Бу сафар эса монаколиклар ўз иродасини намойиш этди. Улар нафақат 2 та гол фарқини йўққа чиқарди, балки бутун тайм давомида бир киши кам ўйнаб, ғалаба голини уришга эришди.
«Монако» ўтган мавсум Франция чемпионлигини расмийлаштириб, Чемпионлар Лигасида ярим финалга қадар етиб борганди. Аммо клубнинг етакчи футболчилари Европанинг топ жамоалари ўртасида талаш бўлиб кетди. Айни пайтда монаколиклар ҳеч бўлмаганда кумуш медалларга эга чиқиш пайида. Чемпионлар Лигасида эса улар гуруҳ босқичидан нарига ўта олишмади.
«Лион»га қарши иродали ўйин кучли бешликнинг дам олиш кунлари бўлиб ўтган беллашувлари орасида энг яхшиси бўлди, дегувчиларни айни пайтда исталганча топиш мумкин. Шунингдек, АПЛдаги «Ливерпуль» — «Тоттенҳэм» ўйини ҳам анча томошабоп ўтганди.
«Ливерпуль» дарвозасига 2 та пенальти тайин қилинган ўйин Юрген Клоппнинг ҳафсаласини пир қилди
Мазкур турда «Марсель» футболчилари «Мец» устидан 6:3 ҳисобида зафар қучди ва 2-ўринга кўтарилиб олди. «ПСЖ» эса «Лилл» уйида йирик ғалабани қўлга киритди — 3:0.Франция чемпионати 24-тур беллашуви 4 февраль, якшанба
Изоҳ (0)