Ўзбекистонда гўшт-сут маҳсулотлари нархларини бир меъёрда ушлаб туриш мақсадида ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган чорва озуқасини биржа савдолари орқали, биринчи навбатда, бозорларга арзон нархларда гўшт етказиб берган фермер ва деҳқон хўжаликларига ажратиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда, Иқтисодиёт вазирлиги масъулларига асосланиб, ЎзА маълум қилди.
Қоракўлчилик хўжаликларига ҳам куз-қиш мавсумида омихта ем маҳсулотлари биржа савдолари орқали имтиёзли нархларда етказиб берилади.
Ўзбекистон Президентининг 19 январдаги «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғриси»даги қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб техник пахта чигити истисно тариқасида ўсимлик мойи ишлаб чиқарадиган, замон талабларига жавоб берадиган технологияларга ва юқори малакали мутахассисларга эга бўлган корхоналарга биржа савдолари орқали сотилмоқда.
Бу, биринчи навбатда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифатини ва хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.
Изоҳ (0)