Туркия ҳукумати раҳбарининг ўринбосари Бакир Бўздоғ 4 февраль кунги чиқишида суриялик курдларнинг YPG отрядлари формасини кийиб олган АҚШ ҳарбийлари Афринда зарба остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
«Агар террорчилар Суриянинг Манбижини тарк этмаса, биз Суриянинг бу ҳудудида ҳарбий операция бошлаймиз, — деди ҳукумат вакили. — YPG формасини кийиб олган америкалик ҳарбийлар ҳам Қуролли кучларимиз нишонига айланади ».Бўздоғ «Зайтун бутоғи» операцияси давом этган 16 кун ичида Афринда 932 курд жангариси йўқ қилинганини қўшимча тарзда айтиб ўтди.
Изоҳ (0)