Ҳар йили дунё бўйича ўн миллионга яқин беморда ёмон сифатли шиш аниқланмоқда. Россияда бундай ташхис илк бор бир йил давомида 600 минг кишига қўйилди. Бу ҳақда Москва онкологик илмий тадқиқот институти директори Андрей Каприн маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
4 февраль Онкологик хасталикларга қарши курашиш халқаро иттифоқи томонидан онкология ҳақида хабардорликни ошириш учун Саратонга қарши курашиш халқаро куни деб эълон қилинган.
«Ҳозирги пайтда дунёда ҳар йили ўн миллион онкологик бемор пайдо бўлмоқда. Бу ҳар куни 27 минг кишига онкологик ташхис қўйилаётганлигини англатади. Биз хасталикка таъсир қила олмаймиз, бироқ эрта аниқлаш ва даволанишни бошлашга таъсир кўрсата оламиз», — дейди Каприн.
Ёмон сифатли ўсма эрта босқичида аниқланса, 85 фоизга яқин бемор беш йиллик яшаш кўрсаткичига эга бўлади.
Изоҳ (0)