Ҳаммага салом. Биз яна шанбага етиб келдик. Умид қиламанки, болажонларимиз қишнинг совуқ кунларида ўзларини анча яхши ва тетик ҳис қилишмоқда. Бундай пайтда уларнинг иштаҳалари бирор ширинлик исташи турган гап.
Бугун биргаликда ёнғоқли печенье тайёрлаб кўрсак, нима дейсиз? У жуда ҳам осон ва кам масаллиқ талаб қилади.Бизга керакли масаллиқлар
- 1 дона тухум
- 100 грамм сариёғ
- Ун
- Асал
- Ёнғоқ
- Лимон суви
Қандай тайёрлаймиз?
Биринчи навбатда музлаткичдан олинган сариёғни тўғраб, бир чимдим туз, лимон суви ҳамда ун билан аралаштириб оламиз. Тухумни 100 грамм хона ҳароратидаги сув билан аралаштириб, унга қўшамиз ва юмшоқ хамир қорамиз.Хамиримизни музлаткичда тиндириб олгач, 0,5 миллиметр қалинликда ёйиб, 8х8 сантиметр квадратчалар кесамиз. Кейин эса хамиримиз марказига ёнғоқ ва асал солиб, расмда кўрсатилганидек тугиб оламиз.
180 градусгача қиздирилган газ печида, 15—20 дақиқа (қизаргунича) пишириб, иссиқ ҳолида устини асал билан безаймиз.
Ширинлигимиз жуда ҳам мазали ва хушбўйлиги билан оила-аъзоларингизни бефарқ қолдирмаслигига аминмиз (:
Сизга ёқимли иштаҳа тилаб, ҳурмат билан @YaMamulya
Изоҳ (0)