Тўрт кун аввал Лондоннинг «Челси» клубидан Дортмунднинг «Боруссия»сига ижарага берилган Миши Батшуайи, Германия Бундеслигасидаги илк ўйинида 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Бельгиялик футболчи «Кёльн»га қарши беллашувни бошланғич таркибда ўтказди. У 35-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 62-дақиқада иккинчи бор дортмундликларни олдинга олиб чиқди. Ўйин «Боруссия»нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
«Боруссия Дортмунд» бунгача кетма-кет уч ўйинда дуранг ўйнаб, жами 6 очко йўқотганди. Миши Батшуайининг қадами эса жамоа учун ёқди. Айнан тўрт кун аввал клуб асосий ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгни «Арсенал»га пуллаб юборганди.
Қизиқ томони, Антонио Конте бошчилик қилаётган «Челси» сафида Бацҳуайи жорий мавсум 12 та ўйинда майдонга тушиб, «Уотфорд»га қарши беллашувдагина 2 та гол урганди. Дортмундда эса 24 ёшли футболчи дебют ўйинидаёқ шунга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)