Хитой Тайпейи мезбонлик қилаётган футзал бўйича Осиё Чемпионатида Ўзбекистон термаси бугун — 3 февраль куни 2-тур доирасида залга чиқади.
Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Чемпионатини кореяликлар дарвозасига 13 та гол уриш билан бошлади
Баҳодир Аҳмедов бошчилик қилаётган жамоа илк турни Жанубий Кореяга қарши ўтказиб, 13:2 ҳисобида зафар қучганди. Бу сафар улар қўшни Тожикистон футзалчиларини синовдан ўтказади.Тожикистон илк турда Японияга қарши саф тортган бўлиб, якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлганди. Бугун япониялик футзалчилар Тошкент вақти билан 16:00 да кореяликларга қарши кураш олиб боради. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги беллашув эса 13:30 да старт олади.
Изоҳ (0)