Япония Миллий тадқиқот маркази олимлари Альцгеймер хасталигини битта таҳлил билан аниқлаш усулини ишлаб чиқди. Бунинг учун минимал миқдордаги қон талаб этилади. Бу ҳақда ташкилот тарқатган хабарда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
Янги усул асосида касаллик ривожланишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланувчи бета-амилоид — пептид билан боғланган моддани ажратиш ётади. Бу мияда ортиқча бета-амилоид тўпланиши ва амилоид тошмалар юзага келишини аниқлаш имконини беради. Олимларнинг таъкидлашича, бундай таҳлил ўтказиш учун 0,5 мл қон етарли бўлади.
Улар ўз хулосаларини Япония ва австралиялик 60 ёшдан 90 ёшгача бўлган жами 230 нафар беморни текшириш орқали тасдиқлади. Қон таҳлили бўйича қўйилган ташхислар 90 фоиз ҳолатда Альцгеймер хасталигини аниқлашнинг умум қабул қилинган усуллари томонидан қўйилган ташхисларга мос тушди.
Изоҳ (0)