Жорий йилда Тошкентда 181 та кўп қаватли уй қурилиши кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда 2012—2017 йилларда Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий натижалари ҳамда 2018 йил режа кўрсаткичларида қайд этилган, деб хабар берди ЎзА.
2012—2017 йилларда Тошкент шаҳрида 182 та кўп қаватли уй бунёд этилган бўлиб, ўтган йилнинг охирига келиб бу турдаги уйларнинг сони 9 минг 592 тага етган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2018 йилда хонадонлар сони ўтган йилдагидан 9 минг 82 тага кўпайиб, 449 минг 562 тага етади.
Изоҳ (0)