Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикасидаги тезкор гуруҳи томонидан Тўрткўл туманида саксовул ўсимлигини ўтин сифатида фойдаланиш учун кесиб олиб кетаётган 6 нафар фуқаро қўлга олинди, деб хабар берди ЎзА.
Фуқароларга тегишли автотранспортларнинг бештасида ўртача 1 кубометр, биттасида 4,5 кубометр миқдоридаги саксовул юкланган бўлган. Тезкор гуруҳ уларнинг иши бўйича ҳужжатларни чора кўриш учун тегишли идорага юборди.
«Тезкор гуруҳ томонидан ўтган йилнинг август ойидан буён ўсимлик дунёси бўйича жами 276 рейд ўтказилган бўлса, аниқланган далиллар юзасидан 275 фуқарога 39 миллион 455 минг сўмдан ортиқ жарима солинди. Шу билан бирга жавобгарлардан наботот дунёсига келтирилган зарар учун 41 миллион 627 минг сўм ундирилди», – дейди гуруҳ бош мутахассиси Ф.Айтбаев.
Изоҳ (0)